Дунёнинг энг машҳур детектив ёзувчилари

0
500
ko'rishlar soni

Детектив жанридаги ҳикоялар 1840 йиллардан бошлаб ёзила бошлаган. Ватани Европа саналади. Детектив жанрининг учта элементи мавжуд: жиноят, изланишлар ва фош этиш. Қуйида 10 та энг машҳур детектив ёзувчиларни тақдим этамиз. 

10 ўрин: Ден Браун (1964)

Машҳур асарлари: “Да Винчи сири”, “Фаришталар ва иблислар”, “Инферно”. Учта асари экранлаштирилган.

9 ўрин: Ремонд Чандлер (1884-1959)

Машҳур асарлари: “Чуқур уйқу”, “Хайр, азизим”. “Икки карра суғурта” китоби суратга олинганда ёзувчи тасодифан кадрга тушиб қолган.

8 ўрин: Жон Гришем (1955)

Машҳур асарлари: “Ўлдириш вақти келди”, “Фирма”. Ёзувчи бейсболчи бўлишни орзу қилган, лекин отбоқар, сантехник, асфалтловчи, сотувчи, ўқигач эса адвокат бўлиб ишлаган.

7 ўрин: Ян Флеминг (1906-1964)

Машҳур асарлари: “Казино Роял”, “Россиядан севги ила”. Энг машҳур қаҳрамони бу Жеймс Бонд ҳисобланади. Ёзувчи уруш даврида инглиз разведкачиси бўлиб ишлаган ва Бонд образини ўшанда ўйлаб топган. Агент 007 ҳақда 12 та ромон ёзган.

6 ўрин: Эрл Стенли Гарднер (1889-1970)

Машҳур асарлари: “Қайғули қиз иши”, “Бахмал мушук иши”. Адвокат аёл Перри Мейсон образини нақ 82 та романига киритган. Ёзувчининг ўзи адвокат бўлиб ишлаган.

5 ўрин: Борис Акунин (1956)

Машҳур асарлари: “Азазел”, “Турк гамбити”. Эраст Фандорин ҳақдаги саргузаштлар унга омад келтирган. Таржимон ва тилчи бўлиб ишлагани эса анча қўл келган.

4 ўрин: Жеймс Хедли Чейз (1906-1985)

Машҳур асарлари: “Блендиш хонимга орхидеялар йўқ”, “Ўликлар тишламайди”, “Қўғирчоқдан нохуш хабарлар”. Ёзувчи аввалига юмор ҳикоялар ёзган. Илк детектив романини 12 кунда тугатган. Ҳаётида юздан ошиқ роман ёзиб қолдирди.

3 ўрин: Рекс Стаут (1886-1975)

Машҳур асарлари: “Чўчиган эркаклар лигаси”, “Яна ўлдириш”, “Қора орхидеялар”. Романларидаги Ниро Вулф исмли детективнинг характери муаллифнинг ўзига ўхшаб кетади. Рекс қулупнайларни, Ниро эса орхидеяларни коллекция қилган. 

2 ўрин: Агата Кристи (1890-1976)

Машҳур асарлари: “Ўнта негр боласи”, “Жигарранг костмдаги одам”, “Голф майдонидаги қотиллик”. Албатта, Кристи яратган Пуаро образини танимайдиган одам йўқ. Адибанинг кўплаб асарлари экранлаштирилган. Энг машҳур детектив қироличаси.

1 ўрин: Артур Конан Дойл (1859-1930)

Машҳур асарлари: “Тўртлар белгиси”, “Баскервиллар ити”, “Даҳшатлар водийси”, “Шерлок Холмс саргузаштлари”. Ёзувчига шубҳасиз Шерлок Холмс образи шуҳрат келтирган. Конан Дойлнинг ўзи бақуввват инсон бўлган, кўплаб спорт турлари билан шуғулланган.

Нодирабегим таржимаси.

Javob yozing

Izoh yozing
Ismingizni kiriting