Учиш пайтидаги йиқилиш

0
403

Тран Нхуан Минх — Вьетнам шоири. 1944 йилда Вьетнамнинг Хай Дуонг провинциясида туғилган. Вьетнам Ёзувчилар Ассосиацияси аъзоси. Адабий фаолияти давомида 51 та китоби нашрдан чиққан. Жумладан, “Янгсе Кианг тўлқинлари ёқалаб” ва “Тўрт фасл”  шеърий китоблари. Шоир Вьетнамнинг Адабиёт соҳасидаги 2-даражали Миллий мукофоти ва “ Меҳнатлари учун” медали лауреати.

Учиш пайтидаги йиқилиш

(Flying Fall)

Куз уйга ранг сочди қора чигиртка хонишига эргашиб илкис

Софора* сояси бўрттириб тасвирлади ўтган йил андуҳини 

Эски ой қатраси эриди ёввойи хризантема* вужудида

Кетаётган куз ортидан хиралашди бирма-бир сочдаги оқлар

Қулоққа чалинди элас-элас хайрлашув онларининг титроғи.

Шундай саросимада  қолди сукунат ичида сув ва булутлар

Шундай сукунат эдики, қилиб бўлмасди туйғуларни назорат

“Бор бўлсин, муҳаббат!”,  “Бор бўлсин муҳаббат!” деб шивирлаганча такрор

Бош кўтарди кечки, муздек, шимолий- ғарбий томондан эсган шамол

Ўтингум ёрим, тингла, келажакдаги мавжудлик асли мавҳумдир

Минглабларини алмаштир олисдаги  нурсиз ва сармаст бир дамга.

Бошим жиринглади бамисоли миттигина қўнғироқча янглиғ

Роса жаранги баланд ҳамда тантанавор гўзаллик қаршисида

О, Куз шукуҳли бир шон-у шавкатга эгалик қилади жисминг

Бағрингда теран мовий осмонга сингиб кетмоққа бўламан ташна 

Ва олтин каби минглаб милга учгим келар ҳар бир равон устидан.

Софора- гулнинг тури.

Хризантеми-гулнинг тури

Сенсиз кунда битилган муҳаббат ҳақида шеър

(Love poem on a day without you)

Қайтиб учрашмаслигимиз бўлганда эди бизга маълум

Сени айбламасдим шунча кўп гуноҳни зиммангга юклаб

Қимр этмай турибсан сен ҳануз зулматга юзингни буриб

Бўйнингга олиб бирор сўз қотишга-да ожизлигингни.

Қайтиб учрашмаслигимиз бўлганда эди бизга маълум

Дарагингни йўқлаб бормасдим ўшанда чўкканида тун

Бўлмоқлиги учун фақат муҳаббатдан иборат ўтмиш

Бўлмоқлиги учун келажак бир пайтда лоақал тотли.

Қайтиб учрашмаслигимиз бўлганда эди бизга маълум

Танбеҳ бермасдим қўйганинг учун ўзга инсонга кўнгил

Мазкур оддий ҳақиқатни англаб етдим эндиликда мен

Кетганингдан кейин аллақачон жуда олис-олислаб.

Инглиз тилидан Шерзод Ортиқов таржимаси

Translated into Uzbek by Sherzod Artikov

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting