Садҳир Саксена. «Бобур ҳақида ўйлар» туркумидан

0
524

Садхир Саксена — ҳинд шоири, ёзувчиси ва журналисти. 1954 йилда туғилган. Ҳиндистон ва четда чоп этилган ўндан ортиқ китоблар муаллифи. Адабиёт йўналишидаги “Пушкин мукофоти”, “Вагешвари мукофоти” кабилар лауреати.

Шеърлар

(Poems)

Бутун шаҳар

Туманга бурканган

Бой берилган Самарқанд

Шўнғир аждодлар хотирасига.

Бу ерлардан отга мингашиб 

Бобур қайта ва қайта

Йўрғалатиб ўтган отини

Мажбур қилиб гоҳ

Бамисли уни этмоққа парвоз

Орзуларин кеткизмай кўз олдидан.

Бу диёрни у кетди ташлаб

Ният қилиб қиличи ёрдамида

Тарих яратмоқликни.

Ҳиндикушни ўтганда ошиб

Эгнидаги зарбоф чопонга

Мақтов ёғдирди кўкда юлдузлар

Оёғига чалпилаттиб лаб босди замин.

Камон ва қиличлари-ю

Қолган-қутган аслаҳаларин

Ортмоқлаб карвонига

У йўлга отланди бир кун.

Ватанига қайтиш истаги

Ларзага келтирди Ерни

Йўл-йўлакай

У портлатиб порох

Атрофга сочганда ҳалқаларини.

Надоматки, у қайтмади йўлдан

Қайтмади кейинчалик ҳам

Унга илҳақ бўлди Самарқанд

Юрагида оғриқ билан

Қулочини ёйганича кенг.

Топширди Бобур омонатини

Йироқдаги Деҳлида ажал

Бўса олди пешонасидан.

Самарқанд қалқиди

Кўзлари, лаблари, юрагида бир

Лек, етишмади у ерга жисми.

2.

Самарқанд Деҳлидан узоқ

-Қанчалик узоқ?

Ноль рақамин кашфиётига

Cеҳрланган Ибн Сино

Расадхонада ўтириб

Орзулайди олис Деҳлини.

Чақнаб ва порлаб турган

Кўзлари билан кузатар уни

Туман тутунлари орасидан

Мўралайди Самарқанд

Бидирлайди ёш бола каби:

-Самарқанддан олисда Деҳли.

Самарқанд Деҳлидан узоқ

-Қанчалик узоқ?

Мана Бобур

Сўраймизми келинг-чи ундан?

Бобур жилмаяди

Сўз қотмасдан бирорта

Тепадан пастга —

Лойга топталган оёқларига боқади

Овози бўғилиб, тили боғланади

Отнинг белига туширади

Шарақлатиб қўллари билан

Чигалини ёзади қўлларини

Эгарни уриб

Ниқтайди

Отни қизишиб, тантанавор

Оёқларини қўяди узангига

Кулади, қичқиради ва гапиради:

-Самарқандга бўлингиз ғамхўр

Мен юзландим Деҳли сари.

Қисмат шундай

Ҳар бир Бобурдек шахсга

Масофа-бир қадам

Деҳли ва Самарқанд ўртасидаги.

Инглиз тилидан Шерзод Ортиқов таржимаси

Translated into Uzbek by Sherzod Artikov

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting