- Достоевскийнинг келиб чиқиши зодагонларга бориб тақалади, аммо тириклик пайти унинг ўзи бу ҳақда билмаган. Ўлимидан сўнг рафиқаси адибнинг шажара дарахтини чизиб, буни аниқлаган.
- Унинг севимли шоири Пушкин эди. Шеърларини ёддан айтиб юрарди.
- Энг севимли ичимлиги аччиқ қилиб дамланган қора чой эди. Ёнида доим самовор турарди.
- Достоевский ўғилларини инженер бўлишларини истаган, аммо улар ҳам ижод йўлини танлашган.
- “Қиморбоз” романини уч ҳафтада ёзиб тугатган, сабаби пулга муҳтож бўлган.
- Адиб жуда рашкчи бўлган. Рафиқаси Анна Сниткинага қовоғи ва лабларини бўяшни маън қилган.
- Илк марта ота бўлганида 46 ёшда эди. Анна унга 4 фарзанд ҳадя қилган.
- Умри давомида Италия, Австрия, Англия, Швейцария, Франция, Германия каби давлатларда саёҳатда бўлган.
- Тургеневни адабий муҳитдаги рақиби сифатида ёқтирмаган. Сабаби ноширлар бир варақ учун Достоевскийга 150 рубл, унга эса 500 рубл гонорар тўлашган.
- Ёзувчининг дафн маросимига 30 мингдан зиёд одам келган.
Нодирабегим таржимаси