Aнтакя Музейидаги деворда ёзилган бу сўзлар милоддан аввалги 65-йилда вафот этган буюк файласуф Сенекага тегишлидир.
- Пулга сотиб олинган садоқат, яна пулга сотилади.
- Бошланган ҳар нарса бир кун тугайди.
- Катта омад бу катта қулликдир.
- Ўлим, баъзан жазо, баъзан эса мукофот, кўпинча лутфдир.
- Ер юзида қуёш нурига лойиқ бўлмаган одамлар кўп, лекин қуёш ҳар куни қайтадан чиқади.
- Ҳаётни комедия деб ўйлайдиганлар, сўнгги ҳазил ҳақида ҳам ўйлашлари керак!
- Яшаяпмиз, демак, ҳали умид бор.
- Оз нарсага эга бўлган эмас, балки, кўп нарса истаган фақирдир.
- Ҳаётни йўқотишдан кўра ёмонроқ бир нарса бор, ҳаётнинг маъносини йўқотиш.
- Aгар унутмасанг, кечирмасанг унинг дили оғрийди. Ёдингда бўлсин, кечирмоқ ва унутмоқ фақатгина яхши инсонларнинг қасосидир.
- Эй ҳаёт, сенинг бу қадар қадрли эканинг ўлим соясидандир.
- Унутмагин-ки, сен билан бирга бўлган одамнинг ўтмишини кавлаштириш, у билан қурмоқчи бўлган келажагингни йўқ қилишдан бошқа ҳеч нарса эмас.
- Одамларни яхшироқ билиш учун, уларни синашдан қўрқма; чунки йўқолиши керак бўлган нарса аввалроқ йўқолгани яхши.
- Ким ёшлигида илм дарахти экмаса, қариликда дам оладиган сояни топа олмайди.
- Енгил оғриқлар гапириши мумкин, аммо, чуқур оғриқлар тилсиздир.
Алп Демир таржимаси