Микела Занарелла. Шеърлар

0
146
ko'rishlar soni

Мичела Занарелла 1980 йили Италиянинг Читтаделла шаҳрида туғилган. 2007 йилдан буён Римда истиқомат қилмоқда. Унинг “Credo” (2006), “Risvegli” (2008), “Vita, infinito, paradisi” (2009), “Sensualità” (2011), “Meditazioni al femminile” (2012), “L’estetica dell’oltre” (2013), “Le identità del cielo” (2013), “Tragicamente rosso” (2015), “Le parole accanto” (2017), “L’esigenza del silenzio” (2018), “L’istinto altrove” (2019) сингари шеърий тўпламлари нашр этилган. Шеърлари инглиз, француз, араб, испан, румин, серб, грек, португал, ҳинд ва япон тилларига ўгирилган ва дунёнинг нуфузли шеърий, адабий тўпламларидан жой олган. Мичела Занарелла 2016 йилги Naji Naaman’s халқаро мукофоти билан тақдирланган. 1511 йилда асос солинган Косентина Академияси мухбирлиги аъзоси. Шоира Европа Тиббиёт университети (EMUI) ва шу каби бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. У Италиядаги RIDE-APS, ALF сингари обрўли ташкилотларда ҳам нуфузли лавозимларда фаолият юритган.


Шундай дунёлар бор
Ҳаво, ер ва фикрлар бир-бир
Дўнар оёқ босилган қорга.
Нурни эса ишғол этмас бирор бир куч,
Бош-кети йўқ чегаралар-чи – вақтнинг измида.
Биз – бани башар
Қуёш нурин тезлигини тутиб олиш-чун
Яшаяпмиз чой ўсимликлари ўсган далада.
Ойга яқин бўлсин десак куртакларимиз
Ва Тун рози бўлиши-чун биздан тоабад
Уфқ сўралган дам зуҳр бўлса бас.
Яқинлик керак, доим яқинлик.
У
кумуш барглар орасидан кўринаётган
Юлдузлар танидан оқиб тушаётган тонг.
Шундай дунёлар бор…

***
Ҳеч ким тортмасин-да азоб, дард, ғулу
Ҳеч ким тортмасин-да азоб, дард, ғулу
Ҳолбуки сон-саноқсиз аёллар йиғлар пинҳона,
Ўсиб борар сафи мазлумаларнинг.
Сукут қамалида қолган аёллар
Зарбдан кўкарган таналарин яширарлар
Ҳорғин табассум билан.
Шу кўйга солар уларни
Биродарлик қўлин чўзган ножинслар
Бу ҳол менгзар сассиз ёнаётган оловга.
Ташқарида ёмғир.
Дунё эса ёмғирсиз жой қидираётир.

Ботир Темиров ва Умид Али таржималари

Javob yozing

Izoh yozing
Ismingizni kiriting