Қулфланган хона

0
102
кўришлар сони

ҳикоя

Питер Виней

Қаердаман? Билмадим. Мен эски уйдаги шинамгина хонадаман.  Бу ерда кроват, қимматбаҳо курси ва чиройли айлана стол бор. Мен айни пайтда деразадан ташқарига қараганимда яшил кенгликдан бўлак ҳеч нарса кўрмадим. Қуёш дала бўйлаб чарақлаб турарди. Мени қулоғимга сокин мусиқа эшитиларди. Бу Моцарт эди.

Нега бу ердаман? Билмадим. Бошим жароҳатланганди. Мен на эшикни, на деразани очолардим. Эгнимда яшил кўйлак ва шим бор эди. Менга яна очлик азоб берар ва яна қайтадан  Моцарт куйи қулоғимга эшитиларди.  Ҳозир бошимдаги жароҳат сезилмас, лекин ҳануз исмимни эслаёлмасдим. Мен ҳеч нарсани эслаёлмасдим. Аммо тўсатдан кимдир келаётганини эшитдим. Ташқарида кимдир мен турган хонага яқинлашар эди. У эшикни очди. У қора шим ва оқ кўйлак кийган эркак киши эди. Уни танимадим. Мендан сўради:

-Салом. Бошинг тузукми?

— Бошим? Ҳа, тузук. Ҳозир оғриқ сезилмаябди.

— Унда яхши.

— Қаердаман ўзи?

— Билмайсанми?

-Йўқ.

— Буни ич.

Унинг қўлида стакан бор эди. Мен стакандаги суюқликни ичдим. Яна толиққанимни сездим ва уйқуга кетдим…. Соат неччи бўлди? Бошимдаги жароҳат яна оғриётганди. Мен қоронғу хонада кроватда ётардим. Энди мусиқа эшитилмасди. Мен хонадаги чироқни ёқдим. Стол устидаги стаканга кўзим тушди. Стакандаги суюқликни сипқордим. Сўнг ухлагани ётдим. Яна ва яна уйқум келарди…. Тўсатдан чўчиб тушдим.

— Уйғон!

— Нима бўлди? Менинг бошим…

— Сенга бир қанча саволларим бор? Аввал кимлигини айт?

— Билмайман.

 — Исминг нима?

— Билмайман ахир.

— Яна қайтараман, исминг нима?

— Айтдим-ку. Билмайман.

— Қаердансан?

— Мен ҳечнарса билмайман.

— Ич буни.

— Йўқ, ичмайман. Бу ерда нима…

— Буни  ичасан. Тушундингми?

Унинг қўлида тўппонча бор эди. Мен стакандагини ичдим. Хона яна қоронғулашди.

Мен  яна ухлаб,  қайта уйгондим. Ташқарида сув қўйгандек жим-жит эди. Деразадан қуёш нури хонага тушиб турганди. Стол устида овқат ва сув бор эди. Мени чарчоғим бироз тарқалган ва бошим ҳам тузалгандек эди.

 Шу пайт кимдир келди. Эшик очилди. Бу ўша қора кийимли одам эди. У мендан сўради:

— Энди гаплашишни хоҳлайсанми?

— Нима ҳақида?

-Хўш, кимсан ўзи?

— Ўзингиз кимсиз?

—  Сендан сўраябман. Нега бу ерга келдинг?

—  Ўзингиз айтинг, нега бу ердалигимни.

Тўсатдан у менга мушт туширди. У юзимга зарб билан урди. Сўнг сўроққа тутди.

— Яна бошидан бошлаймиз. Кимсан?

— Эслолмайман. Илтимос қиламан, мени урманг…

Аммо у қулоқ солмади. Ниҳоят, эшикни очиб, чиқиб кетди. Мени бошимнинг орқасида ғурра бор эди. Аммо ҳозир у унчалик  оғриқ бермас, кўпроқ юзим ачишаётганди. Ғурра.. Мен ниманидир эсладим. Ҳа, эсладим. Мен яшил далада дарахтлар остида ётгандим. Мени қўлимда  дурбин бор эди. Мен бир уйни кузатаётгандим. У эски ва ҳашаматли уй эди. Ортимдан келаётган товушни эшитиб ўгирилганим эсимда. Қаршимда катта ит етаклаган нотаниш бир одам турарди. Унинг қўлида тўппончаси бор эди ва у тўппончаси билан бошимга туширди. Кўз олдим қоронғулашиб кетди. Бошимдаги ғурра ўша зарбни асорати эди.

Нега? Нима учун мен яшил далада эдим? Мен кимман ўзи? Полициячиманми? Айғоқчиманми? У одамчи? У полициячими ёки айғоқчими? Ёки жиноятчими? Билмадим. Аммо ҳозир ниманидир эсладим. Эртага. Эртага янада кўпроқ нималарнидир эслашим мумкин.

Кейинги кун. Қора кийимли одам  яна келди.

— Хўш, бугун аҳволинг қандай?

— Яхшиман.

— Бирор нарса эсладингми?

— Ҳа озроқ.

-Нима иш билан шуғулланасан ўзи?

— Билмайман.

— Бизни нима учун кузатаётгандинг?

— Билмайман. Ўзингиз кимсиз, менга айтинг? Балки шунда эсларман.

— Жуда ақлли экансан. Мен сенга ҳечнарса айтмайман.

У чиқиб кетди. Мен яна эслашга уриндим. .. Мен уйни кузата бошладим. Кечқурун эди. Мен кўк кийимда эдим. Эшик яқинига ёруғлик тушди. Қандайдир машина келиб тўхтади. Бу оқ ягуар эди. Мен эҳтиёткорлик билан кузатдим. Иккита одам яқинлашганини кўрдим. Уларни қўлида қути бор эди. Кейин овоз яқинроқдан эшитила бошлади. Хона қоронғу эди. Мен ташқаридаги товушларга қулоқ тутдим. Нотаниш аёл ўша қора кийимли эркак билан суҳбатлашарди.

— Хўш, у билан яна гаплашмоқчимисан?

— Балки. У бошидаги ғурраси сабабли ҳечнарсани эслолмаяпти.

— Суюқликчи?

— Йўқ. Суюқлик бизга ёрдам бермаяпти.

 — Яхши.  Унда ҳиссасини кўпайтириш керак. Ёки бошқа йўлини танлаш керак. Бизни ортиқча вақтимиз йўқ. Бу муҳим масала.

Мен калит товушини эшитдим. Улар калитни қулфга солишди. Калитни бураб,  эшикни қайтадан қулфлашди. Кейин эса жўнаб кетишди. Бироқ калит  эшикни қулфида қолди. Икки кун ўтди… Улар нима қилишмоқчи. Мен ҳануз шу ерда эдим. Калит эса қулфда турарди. Мен стол устидаги қоғозни олдим. Қоғозни эшик остидан итардим. Қоғоз эшик остида турарди. Ручкани олиб қулфга солдим. У ерда калит бор эди. Қулф ичида. Калит сирғалиб нариги томонга, пастга тушди. У  энди қоғоз устидамикан? Билмасдим. Мен жуда секин ва эҳтиёткорлик билан қоғозни ўзимга тортдим. Наҳотки, калит қоғоз устида эди! Мен калитни олдим ва эшикни очдим. Ташқари сокин эди. Узун коридор кўринди. Бироқ у бўм бўш эди.

Мен коридор бўйлаб юрдим. Уй жуда чиройли эди. Мен яна Моцарт куйини эшитдим. У ерда хоналар кўп эди. Коридор охирида зина бор эди. Мен зинадан  пастда одамлар товушини эшитдим, энди пастга тушолмасдим. Мен рўпарадаги эшикни очдим, у ётоқхона эди. Сўнг бошқасини очдим. Бу хона суратлар билан тўла эди. Машҳур суратлар, Пикассо, Рембрандт, Ван Гогнинг суратлари.  Жуда гўзал тасвирлар эди. Ўша одамлар эса ҳозир пастда эди. Бу хонада яна қутидаги миллион фунт стерлингга кўзим тушди. Миллионлар! Пикассо суратига қарадим. Бу Арт галлериясидан ўғирланган  машҳур Пикассо сурати эди. Улар ким? Ўғриларми? Менчи? Кимман? Мен  эшикни ёпдим.  Энди бу уйдан қандай чиқиб кетаман.  Уларнинг  қуроли бор эди.  Эсладим. Ётоқхоналарни бирида.  У ерда телефон бор эди.  Мен полицияга телефон қилишим керак. Ўша ётоқхонани топдим, телефон рақамига ва манзилга кўз югуртирдим. Брадстрээт 35972. Телефонни эҳтиёткорлик билан олдим.  999… Кутиб турдим. Операторнинг овози эшитилди.

— Полиция, ўт ўчириш ёки тез ёрдам?

— Полиция керак… илтимос тезроқ.

— Манзилингизни айтинг.

 — Брадстеэт 35972. Тезроқ! Бу ерда мени асирга олишган. Қочиб кетолмаяпман. Бу уй ўғирланган расмлар билан тўла. Тезроқ келинг.

— Исмингиз нима?

— Тезроқ келинг. Мен айтолмайман…

Коридорда одамлар товуши эшитилди. Мен телефонни қўйдим. Мен  уларни қулфланган хона яқинида  гаплашишаётганини эшитдим. Аёл кишини эркакка гапирган овози эшитилди.

— Яхши, эшикни оч, қани.

— Мен калитни тополмаябман.

— Ошхонада яна битта калит бор. Ўшани олиб кел.

— Хўп, ҳозир.

Бироздан сўнг у калитни олиб қайтди ва эшикни очди.  Бироқ эркакнинг бақиргани эшитилди.

— Бу нимаси? У ғойиб бўлибди, лекин эшик қулф эди-ку.

— Уни тезда топ, тўппончангни ол. Фурсати келса, уни тинчит. Тушундингми?

— Хўп.

Мен ўша эркакнинг овозини эшитиб турардим. У эшикларни бирин кетин очиб чиқа бошлади. Саросимага тушдим. Наҳотки, полиция келмаса?  Зум ўтмай у мендан олдинги хонага яқинлашди. Шу лаҳзада мен полиция машинасини овозини эшитиб қолдим. Улар уй ташқарисида етиб келишганди.

Аёл эркакга қарата деди:

— Полиция келди. Улар нима хоҳлашяптикан. Қуролингни яшир.

Улар зинадан пастга тушишди. Мен пастдаги овозларга қулоқ тутдим. Аёл сўз бошлади:

-Ассалому алайкум, Инспектор. Биздан нима хизмат?

— Биз уйингизни текшириб кўрмоқчимиз. Баьзи ўғирланган суратларни топишимиз керак.

— Аммо бу ерда ҳечнарса йўқ. Буни сизга ким айтди?

— Телефон бўлди. Ким қўнғироқ қилганини билмаймиз.

Пайти келгандан фойдаланиб, мен хонадан отилиб чиқдим.

— Мен сизга қўнғироқ қилдим. Суратлар юқорида. Сизга кўрсатаман, ортимдан келинг.

Ўн дақиқа ўтгач аёл ва эркак полиция машинасига ўтқазилди.

Инспектор менга сўз қотди:

— Баракалла,  Эдди, бу  жудаям кутилмаган совға бўлди.

— Эдди? Бу мени исмимми?

— Сен мени эслолмаяпсанми?

— Мен ўз исмимни ҳам билмайман. Мен  Эдди… ми?

— Эдди Ҳемптон. Бу ерда ўзи нима қилаётгандинг?

Мен унга яшил далада дурбин билан атрофни кузатиб ётганимни ва кейин бошимда зарба еганимни айтдим. Хонада қулфланиб қолгач эса қоғоз ва ручка билан эшикни  қандай очганимни ҳам айтиб бердим.

У мени гапларимни мийиғида кулганча тинглади, мен ундан сўрадим.

— Яхши,  сиз айтгандек Эдди Ҳемптон бўлсам, унда ким эдим? Мен ҳам полициячи эдимми?

У яна кулиб юборди.

— Йўқ Эдди. Сен полициячи эмассан.

— Унда мен кимман? У ерда нима қилаётгандим?

— Билмадим, аммо сенга бир нарсани айтаман.

— Хўш, нимани?

— Эдди Ҳемптон аслида жиноятчи… аниқроғи ўғри. Лекин унчалик катта ўғри эмас. Бояги иккита одам эса катта ўғрилар, улар қимматбаҳо нарсаларни ўғирлашади. Сен эса Эдди, киссавур ўғрисан, Сен уйдан телевезор, радио, видео баъзан озроқ пул ўғирлаб турасан. Сен кичик ўғрисан, Эдди. Аммо бугунги ёрдаминг учун сенга катта раҳмат!

Тамара Рашидова таржимаси

Жавоб ёзинг

Изоҳ ёзинг
Исмингизни киритинг