ЯПОН ШОИРАСИ
1890-1952 ЙИЛЛАРДА ЯШАБ ИЖОД ҚИЛГАН.
ТЎРТ ФАСЛ ХОККУЛАРИ
Баҳор…
***
Баҳор тонгида
Орзуга эргашади
Узун киприклар.
***
Совуқ баҳорда
Буғдойга офтоб нурин
Сепар булутлар.
***
Баҳор чоғи тун
Ювар кўзгудаги аксин
Қора сиёҳда.
***
Пиёда юрдим
Сўнаётган баҳорнинг
Оқими бўйлаб.
***
Баҳор шамоли
Эркалар гўдак соч-у
Қулоқларини.
Ёз…
***
Қўлим игнада.
Елкамга минар ўғлим
Иссиқдан ғингшиб.
***
Соч қуритаман
Қамиш курсига чўкиб
Ойдин кечада.
***
Ранги униқди
Эски зонтим тутилиб
Қуёш, ёмғирга.
***
Дўконга тушган
Дарахт сояси бўлар
Сув сепилгач ҳўл.
***
Ёзги тун ярми.
Қайиқ ойнинг ҳалқасин
Бир силтаб кетди.
Куз…
***
Совуқ куз. Седзи*
Эшигин зичлаб, ёқдим
Ҳаммомга олов.
Седзи -анаъанавий япон уйларидаги эшик.
***
Куз ҳеч келмади.
Сафир*ранг майда балиқ
Қиламан харид.
Сафир-кўк ва ҳаворанг аралашмасидан иборат тош ранги.
***
Бўзарар бир-бир
Хризантема барглари
Букилиб ойга.
***
Гул новдалари
Кичрайиб кетишади
Тонгда шамоллаб.
***
Кузги осмонда
Тошга ўхшаб кўринар
Ҳар қанақа қуш.
Қиш…
***
Кўзим драмада*.
Қиш кечасида қолди
Сувда идишлар.
*- бу ерда мутолаа назарда тутиляпти.
***
Шимол шамоли.
Тунда кеч қайтса кимдир
Ой бўлар ҳамроҳ.
***
Ўйлар орасида
Йўқолдим йил охирлаб
Тиғиз келган вақт.
***
Яёв сайрдаман.
Овоз келмас хазонлар
Сасидан бўлак.
***
Қиш пайти дарё
Узра кўтарилади
Ғубор кечқурун.
Инглиз тилидан Шерзод Ортиқов таржималари.