Япон шеъриятидан парчалар

0
139
кўришлар сони

Бўрон бўлиб ёғар қор,

Кўз очишга қўймайди.

Бу сўқмоқдан ҳеч кимса,

Энди бошқа юрмайди…

Сенинг босган изингни

Қор йўқотди батамом.

Музлаб қолган кўнглимни

Иситолмас баҳор ҳам…

***

Ўт билан ўйнашган парвона

Жизғанак бўласан бечора.

Ўзимчи?

—Руҳ-таним сарсона

Юраги севгидан садпора?

***

— Аршдек баланд тоғларда

Қийғос олча гулидек

Сузар парқу булутлар.

Руҳим учиб етгунча

Оёғим ер устида…

Отикоти Мицунэ

Ўз боғидай

Булбул озод сайраши учун,

Остонангни чангини супур…

***

Қуриб қолган ўтлар ичидан,

Қаранг, қандай гўзал капалаклар

Учиб чиқдилар!

***

Яраланган кўксидаги қон

Қўшиқ қилиб сайратган булбул,

Тиконзорлар ичра атиргул

Исса

Мен кун бўйи боғда санғидим.

Бамбук эса  шивирлар аста

—Ҳаловатни қалбингдан изла.

***

Қарағай мўралар телбавор ошиқ

Шабода куйига бўлиб маҳлиё.

Ҳазин бир куйини чалмоқда бамбук,

Аммо қайсар қиздек боқмайди қиё.

Тао Юаньмин

Асадзи даласи —

Бамбукзор дала.

Сийрак шохлар аро

Юрак ҳапқирар,

Мўралайман аста

Савол қийнайди:

Нега севиб қолдим, 

мен уни бунча?!

Санги Хитоси

Арима тоғидан эсган бу шамол,

Ина водийсига етиб боргунча.

Бамбукдек ёлвориб нола қиламан:

Наҳот, ишққа тўла бу телба юрак

Унута оларми сени бир зумга?

Дайни-но Самми

Ногоҳ шитир-шитир эшитилган пайтда.

Қалбимда ғамгинлик буткул йўқолди…

Бамбукзор, аёзли бир кеча эди.

***

Тонгда оёқ қўйсам қорнинг юзига,

Унда бир сулувнинг изи бор эди —

Узун тун мен учун

Йиғлабди кимдир…

Мацуо Басё

Оқшомги бўронда қолай деб омон —

Бир тўда чумоли

Бамбукда сарсон…

***

Илк қалдироқ садоси узра

Ер бирдан ғимирлаб кетди

Денгиздан бир кўприк

Кўтарилгандек.

***

Жанубдан шимолга қадам ташлаган

Офтоб тафтидек

Йўлга тушди бамбук

Ёш бир келинчак…

Найто Дзёсо

*бу ерда бамбук аёл, ёш қиз, орзулар ва соғинч маъноларини англатади.

Зафар Тиловов таржимаси

Жавоб ёзинг

Изоҳ ёзинг
Исмингизни киритинг