Аҳмад Али Муҳаммад. Танкалар

0
300

Сени унутишни бошладим

Бугундан

Энди ҳар куни

Сени

Унутишни ўйлайман.

***

Агар

сени унутолмасам,

Бу ҳақда

Сенга айтаман

Охирида…

 ***

Сен

Ҳаммани кечирдинг охири.

Аммо, бир киши қолди

кечиролмаганинг —

Ўзинг.

 ***

Ўзингни топгунингча —

ҳамма нарсани

йўқотиб

қўймасанг бўлди,

дедим, ўзимга.

***  

Нега сенга эришолмади,

деган савол тушиб қолса,

уларга узундан-узун

таржимаи ҳолимни кўрсат:

мен ким.

боғчада, ухла! — дейишса

индамай, ухлаган бандаман…

***

Сен асли,

камгап

эмас эдинг.

Суҳбатдошинг

Йўқ эди, холос.

***

Севги

менимча:

Ёмғир ёғмаётган

кунда ҳам

уни эслашингдир.

***  

Биз

бир-биримизни

тушунмаслигимизни

тушундик охири.

бу жуда даҳшатли эди.

***  

Кетсанг

Ҳеч нарса

Ўзгармаслигини

Сендан аввалгилар

Исботлаб кетган.

***  

Уйларга,

бегоналар кириши

мумкин эмас, деб ёзилса

Кўпчилик кирмасди

Ўз уйига.

***

Нега сенга кеч эришди,

деган савол тушиб қолса,

уларга узундан-узун

таржимаи ҳолимни кўрсатиб:

уни боғчадан кеч олиб кетишарди

У кеч қолишга ўрганиб қолган, деб айт…

***

Мендан, зўр Танкист чиқади

Бу кетишда.

Аммо,

бу ҳақда онамга айтмайман.

Ҳавотир олади.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting