Андижон шаҳар 47-мактаб ўқувчилари ижодидан намуналар

БОБОЖОНИМ

Оппоқ сочли бобожон,

Юзи нурли хокисорим.

Онажонимнинг отаси,

Набиралар бобоси.

Меҳрибоним ягонам

Бирдонамсиз бобожон.

Сизга нима кўз тегди?

Касал бўлдингиз бирдан?

Хаммамиз ҳавотирда,

Сизни ўйлаб ташвишда.

Соғайиб кетмадингиз

Бағримизга қайтмадингиз.

Ёлғизим бобожоним,

Бизни ташлаб кетдингиз.

Хаммамизни йиғлатиб,

Нега алдаб кетдингиз.

Сўнги кунингизда ҳам,

Бир сўзиз эшитолмадим.

Биттагина армоним,

Хайрлаша олмадим.

Сиз учун дуодамиз,

Доим қалбимиздасиз.

Унутмаймиз сизни ҳеч,

Қалбимизда яшайсиз.

Мирзаева Мухлиса

***

Тилло кўпригларим менинг

Сарбон карвонларим менинг

Саҳрою-биёбонларим менинг.

Алишмасман олтину-зарга.

Шоир ёзган асарларинг

Боғимдаги чаманларинг.

Қўлимдаги қаламларинг.

Алишмасман олтину-зарга.

Темур қурган саройларинг

Ҳофиз айтган наволаринг.

Тарихдаги инъомларинг.

Алишмасман олтину-зарга

Замахшарий тилло сўзларинг.

Жайрон сенинг мови козларинг.

Онам сенинг ойдек юзларинг.

Алишмасман олтину-зарга.

Тўмариснинг хилқатлари.

Бошдаги зар ипаклари.

Бобур бобом салҳатлари.

Алишмасман олтину зарга.

Рўзиохунова Мохинур
***

УСТОЗИМ

Меҳр тўла кўзингиз,

Менга кулиб боқади,

Ҳар бир айтган сўзинғиз

Йўлимни ёритади.

Менга берган билимингиз

Олтинлардан қимматдур,

Сизнинг бу меҳнатинғиз

Бизлар учун ибратдур.

Отабеков  Мироншох

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting