1. Достоевскийнинг келиб чиқиши зодагонларга бориб тақалади, аммо тириклик пайти унинг ўзи бу ҳақда билмаган. Ўлимидан сўнг рафиқаси адибнинг шажара дарахтини чизиб, буни аниқлаган.
  2. Унинг севимли шоири Пушкин эди. Шеърларини ёддан айтиб юрарди.
  3. Энг севимли ичимлиги аччиқ қилиб дамланган қора чой эди. Ёнида доим самовор турарди.
  4. Достоевский ўғилларини инженер бўлишларини истаган, аммо улар ҳам ижод йўлини танлашган.
  5. “Қиморбоз” романини уч ҳафтада ёзиб тугатган, сабаби пулга муҳтож бўлган.
  6. Адиб жуда рашкчи бўлган. Рафиқаси Анна Сниткинага қовоғи ва лабларини бўяшни маън қилган.
  7. Илк марта ота бўлганида 46 ёшда эди. Анна унга 4 фарзанд ҳадя қилган.
  8. Умри давомида Италия, Австрия, Англия, Швейцария, Франция, Германия каби давлатларда саёҳатда бўлган.
  9. Тургеневни адабий муҳитдаги рақиби сифатида ёқтирмаган. Сабаби ноширлар бир варақ учун Достоевскийга 150 рубл, унга эса 500 рубл гонорар тўлашган.
  10. Ёзувчининг дафн маросимига 30 мингдан зиёд одам келган.

Нодирабегим таржимаси

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting