Жаҳон адабиёти тарихида карантин даврида ёзилган энг машҳур асарларни рўйхатини келтириб ўтамиз. Дарвоқе, ўтган йили карантин даврида бизда ҳам қатор асарлар ёзилди. Эҳтимол, келажакда улар ҳам тарихга муҳрланар.

Александр Пушкин, “Евгений Онегин”

Бу асар асосида, хабарингиз борки, кўплаб филмьлар суратга олинган, ҳаттоки опера ҳам ёзилган. Лекин 1830 йилнинг кузида Москвада вабо эпидемияси бошланганидан, бу ҳолат Пушкинни қишлоқдаги оила аъзолари ёнига кетишига мажбур қилганидан камчиликнинг бехабар бўлса керак. Адиб ҳам мумтоз адабиётга, ҳам дунёнинг энг яхши асарлари сирасига кирувчи бу романини карантин даврида ёзган.

Лукиан, “Александр ва сохта пайғамбар”

Лукиан ҳозирги Туркиянинг чеккасида жойлашган Самосата шаҳрида таваллуд топган. У машҳур драматург ва сатирик эди. Унинг асарларидан бири ҳисобланган “Александр ва сохта пайғамбар”да ҳаётнинг қарама-қаршиликларига сеҳрли изоҳ ахтарган римликлар тасвирланган. Александр Ўрта Осиёдан келган реал шахснинг исмидир. У ҳақида жуда кам маълумот сақланиб қолган. Лекин унинг ўзи қўлидан сеҳрли ишлар келишини ва исталган касалликка даво топа олиши иддао қиларди. Унга 165 йилда бошланган таун эпидемияси замонида ишонишган. Бу вақтда, Антонин номини олган бу вабо рим империясини батамом эгаллаб олганди. Римликлар ўзларини карантинга олишга, бир-биридан узоқ бўлишга уринадилар. Шундай пайтда Лукианнинг шифокор Александр ҳақида сатирик асари қаламга олинган.

Томас Манн, “Афсункор тоғ”

Бу асар олмон адабиётининг энг гўзал намуналаридан бири саналади. Томас Маннинг “Афсункор тоғ” асари 1924 йилда чоп қилинган. Китобда Ишвечранинг Алп тоғларидаги силни даволовчи шифохонада муолажа олган дўсти ҳақида сўз боради. Муаллифнинг ўзига бу мавзу яқин эди, чунки турмуш ўртоғи ҳам сил ҳасталигидан азият чекарди. 1912 йилда Ман Ишвечра санаториясига аёлини олиб боради. Бу иши орқали у ўз “Афсункор тоғ”ини яратади.

Антон Чехов, “Олтинчи рақамли палата”

Чехов энг яхши асарларини вабо ҳукм сураётган вақтларда ёзган таниқли рус ёзувчисидир. Айни шундай пайтларда, яъни 1892-1899 йилларда “Олтинчи рақамли палата” ва “Қора роҳиб” каби машҳур романларини ёзади. Чехов у пайтлари қишлоғидаги ўз севган ёлғизлигида яшарди. У бу ерда вабо ва бошқа турли касалликлардан қийналаётган одамларга даво бўларди. Ёзувчининг асл касби шифокорлик эди. Чехов сил касаллигидан азият чеккан ва шу касаллик уни 1904 йилда бу дунёдан олиб кетган.

Жон Милтон, “Йўқотилган жаннат”

Инглиз ёзувчиси Жон Милтон “Йўқотилган жаннат” асари билан шуҳрат қозонган. Милтон асарни ёзаётганида икки кўзи ҳам кўрмасди. 1652 йилдан 1667 йилга қадар у ўз асарини оила аъзолари ва дўстларига айтиб туриб оққа кўчиртирган. 1665-1666 йилларда Лондонда юзага келган вабодан сақланмоқ учун ёзувчининг оиласи янги уйга кўчиб кетишади. У айни шу вақтда ўзининг “Йўқотилган жаннат”ни ёзиб битказади.

Жованни Бокаччо, “Декамерон”

“Декамерон” италиялик ёзувчи Жованни Бокаччо томонидан тахминан 1352-1354 йилларда ёзилган юздан ошиқ новеллалар тўпламидир. Китобдаги ҳодисалар 1348 йилдаги таун эпидемияси вақтида юз берган. Боккаччо бу асарини Флоренцияда ҳукм сурган таун эпидемияси вақтида ёзган. Муаллифнинг ўзи ҳам, қаҳрамонлари каби вабодан қочмоқ ва Италия шаҳарларига саёҳат қилмоқ учун Флоренцияни тарк қилган.

Уильям Шекспир, “Ромео ва Жульетта”

Уильям Шекспир бутун умри давомида таун эпидемияси билан яшаган. Ҳатто болалигида Шекспир 1564 йилда юз берган таун эпидемияси вақтида омон қолганлардан бири бўлган. Таун номи ёзувчининг кўплаб асарларида, шу жумладан машҳур “Ромео ва Жульетта” пьесасида ҳам айтиб ўтилган. 1605-1606 йиллар Шекспирнинг айни ижоди гуллаган давр ҳисобланади. Бу пайтда “Қирол Лир”, “Макбет” ва “Антоний ва Клеопатра” асарлари дунёга келган. Экспертларнинг айтишига кўра, унинг маҳсулдорлиги бу даврда Ингилтарада таун эпидемиясининг ёйилгани билан боғлиқдир.

Таржимон ва тўпловчи: Раҳмат Бобожон

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting