Матеус Кар — Гватемалалик шоир. 1994 йилда туғилган.  “Asubha”, “Alturas de Wall street”,  “Felina de sombra de la infancia” каби шеърий тўпламлари чоп этилган. Гватемаладаги ёш ижодкорларнинг ижоди тарғиботига бағишланган бир қанча адабий журналлар муҳаррири ва Сан Карлос университетининг Марказий Америка адабий конгресси ташкилотчиси. Лотин Америкасида ташкил қилинган кўплаб адабий фестивалларда иштирок этган.

ҚИДИРУВДА

(WANTED)

Йўқотиб қўйдим

Кечаги оқшом сайрида

Эргаштириб чиққан соямни.

Кўзларини юмдим

Чироқ ҳам

Уни кўздан йўқотгач.

Бироқ… бир хил бўлар

Барча одамларнинг сояси

Ким билади

Шу туфайли уни

Йўқотмагандирман

Ўғирлашгандир мендан эҳтимол.

Балки кетимдан

Эргашиб чиққан соя

Барчамиз учун

Аталгандир якка ҳолича.

Қаердан биласиз

Барча соялар орасидаги 

Мавжуд бўлган

Шу покдомон шарпагина

Соядир балки энг мақбул.

Балки яширингандир

Кимнингдир бизда,

Бошқада-чи бизнинг соямиз

Ва бу хусусида

Хабар топмасмиз ҳеч қачон.

Балки мен

Ўз соямнинг соясидирман 

Ёки ўзга одамнинг.

Балки йўқолиб

Қолгандирман-у мен ҳам

Оворадир излаш билан

На бирорта жон.

СЎНГГИ БЎСА

(LAST KISS)

Сенсиз сукунатимнинг

Қолмайди аҳамияти.

Мен биламан:

Сақладим адоват ва кек

Чиндан ўзимни тутдим

Етарлича ғалати.

Яна шуни биламанки

Мавжуд кўпгина нарсам.

Илгари ҳеч қандай

Ўрним бўлмаган дунёда  

Уни топиб бормоқдаман

Қадам бақадам.  

ЁДДАН ЧИҚАРМОҚЛИК

(THE OBLIVION)

Ёддан чиқармоқлик-

Ўлимга элтувчи энг қисқа йўл

Бошқа бир мумтоз

Шакл ва шамойилдаги.

У Бенгал йўлбарсининг

Сап-сариқ терисига ўхшаш

Терига ёпиниб келади

Ортмоқлаб бир қанча хотираларни.

Мен қадрлайман

Ва унутаман ўзимга

Тегишли бўлмаган ҳар битта онни.

Шууримга бу мушак тўқимаси

Уринади ёдини сингдиришга

Шундоқ ҳам жамланган ҳолдаги

Мен тўплаган лаҳзаларни.

Улар меникими?

Ўйламайман

Ёдимда сақланар деб уларни.

Кўкрагимда суяк бор

Шон-шуҳрат  доғи теккан

Лекин… шу бугун

Сезмоқдаман ўзимни ёлғиз

На менинг даврам

На бошқалар

Майл билдиришга ожиз

Бу ҳисни туймоққа

Биргина мен ҳис қиламан 

Қўрқоқлигимни.

Фурсати келиб бўлган

Бошқа инсон бўлмоқликни

Унутмоқни-да  замин устида

Рўй берганини нималар.

Келган мўйсафид учун

Омад саналган

Илоҳий ҳайдалмоқ вақти.

Шон-шуҳрат юпанчдир

Мен-меҳмон

Охир-оқибат

Бадкирдор бўлиш чекига тушган

Мезбон эса битта-

Ҳар доимгидек

Ёддан чиқармоқлик ҳисси.

Инглиз тилидан Шерзод Ортиқов таржималари

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting