МЕРСЕДЕС ЯНЕТ СОТО — Мексика шоираси. 1994 йилда Мексиканинг Лос Рейес шаҳрида таваллуд топган. 2013 йилда Мехикодаги Америка университети ўтказган инглиз тилидаги шеърият танловида ғолиб бўлган. Мутахассислиги бўйича юрист ва 2018 йилдан ITESCO дипломига эга. Айни пайтда Мексикадаги “Cardenal” журналида муҳаррир ва координатор бўлиб ишлайди.

ЭРТАЛАБ БОШҚА КУН ЧИҚАДИ

(TOMORROW WILL BE ANOTHER DAY)

Бир мактаб ўқувчисини

Юрагида яшайдиган

Умидга монанд

Такрорлайсан қайта ва қайта

Шу сўзларни ўзингга ўзинг.

Соат стрелкалари

Сийнанг атрофидаги

Бирор бир ҳаёт нишонаси йўқ

Жойни аниқ кесишар тутиб.

Овозинг берар ҳорғин акс садо-

Сабаби шуки

Орзуларинг билан

 Ўтмишдаги ҳеч бир қароринг

Бўлмаган якдилликда ҳамнафас.

Эндиликда

Катта ўлчамда кенг

Оёғингдаги пойабзалинг ҳам.

Кун келиб эса

Бўзариб отганида тонг

Сен уйқудан очасан-да кўз

Ювиниш хонасини борасан йўқлаб.

У ердаги кўзгуга

Тикиласан тош қотганингча

Сўнг англайсан аллақачон

Ўликдан фарқинг қолмаганини.

ТЎЛАЧАДАН КЕЛГАН АЁЛ

( FAT WOMAN)

Таъкидлашарди

Ота-онам ҳар доим

Кўз ёши тўкиш

Ожизликнинг белгисидир деб.

Шу туфайлими

Ўргандим йиғлашни унсиз

Ва атрофимдагиларга

Заҳримни сочмоқликни  жим.

Бундай қусурни

Ҳис қилдим ўзимникидек

Уддалай олдимки  шунчалар

Яширдим уни лаҳзалар ўтиб

Теримнинг орасига-да.

Сийратим такрорлади

Қисматини кўринмас одамнинг

 Ўзгарди кўзга ташланадиган

Одатдаги қиёфам, тусим.

Энди қалбимга

Асло туҳфа қилолмас оғриқ

Бирор бир кимса

Мутлақо ҳеч ким.

Инглиз тилидан Шерзод Ортиқов таржималари

1 izoh

  1. Assalomu alaykum. Chiroyli tarjima bilan tabriklayman. O’girmada she’rning ruhi saqlab qolingani va mutarjim bilan muallif ruhiy jihatdan kollegianligi yaqqol namoyon bo’lgan.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting