Лойиҳамизнинг галдаги иштирокчилари адиба Нодирабегим Иброҳимова ҳамда шоир Баҳодир Баҳром бўлди. Марҳамат, Пруст анкетасидаги саволларга берилган жавобларни ўқишингиз мумкин.
Анкета саволлари:
1. Сизни энг кўп нима хафа қилади?
Н.И: Одамлар муҳаббатга ишонмай қўйгани.
Б.Б: Хотирам.
2. Қаерда яшашни истардингиз?
Н.И: Олтиариқда.
Б.Б: Ўз Ватанимда, барча қадрдонларимнинг ёнида.
3. Ҳаётингиздаги энг бахтли лаҳзани айта оласизми?
Н.И: Илк китобим чиққан кун.
Б.Б: 1990 йил 11 июл. Чунки ўша куни мен туғилганман.
4. Қандай хатоларни иккиланмай кечириб юбора оласиз?
Н.И: Чин дилдан узр сўралса, ҳаммасини, ҳатто хиёнатни ҳам.
Б.Б: Ҳатто кўр-кўрона, атай қилинганларини ҳам.
5. Сиз яхши кўрган аёл персонаж.
Н.И: Татяна Ларина.
Б.Б: Тўмарис, Ойбарчин.
6. Сиз яхши кўрган эркак персонаж.
Н.И: Ўз қиссамдаги Арслон.
Б.Б: Фарҳод ва Отабек.
7. Тарихдаги сиз яхши кўрган қаҳрамонларни айта оласизми?
Н.И: Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в).
Б.Б: Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Маҳатма Ганди
8. Реал ҳаётда сиз энг ҳурмат қилган аёл.
Н.И: Онам, бувим.
Б.Б: Онам ва яна бир аёл!
9. Сиз ижодини севган рассом ким?
Н.И: Эдвард Мунк.
Б.Б: Пикассо.
10. Сиз ижодини севган мусиқачи ё бастакор ким?
Н.И: Бетховен.
Б.Б: Моцарт.
11. Бир эркак сизнингча қандай бўлиши керак?
Н.И: Дид-фаросатли, ақлли, мард, саховатли.
Б.Б: Назари тўқ бўлиши керак.
12. Бир аёл сизнингча қандай бўлиши керак?
Н.И: Босиқ, меҳрибон, тушунувчи.
Б.Б: Фақат ва фақат садоқатли бўлиши керак. Қолган барча нуқсонлари қон билан кирган ва жон билан чиқади. Айтмоқчиманки, қолганини кечирса бўлади.
13. Сиз энг севган ҳислат.
Н.И: Ҳақпарварлик.
Б.Б: Самимийлик.
14. Қайси ишни бажараётганда ўзингизни бахтли ҳис қиласиз?
Н.И: Ёзаётганимда эмас. У пайтда ўзимни изтиробли ҳис қиламан. Классик куйлар оғушида бахтли сезаман.
Б.Б: Хаёл сураётганимда.
15. Айни дам кимнинг ўрнида бўлиб қолишни истардингиз?
Н.И: Ижодий фонд раҳбарининг. Асл ижодкорларни моддий қўллаб қувватлардим.
Б.Б: Ҳеч кимнинг. Барибир бошқа одамга айланолмайман.
16. Дўстларингизда қандай ҳислат ва фазилатлар бўлишини хоҳлардингиз?
Н.И: Камчиликлари билан қабул қиламан, идеал дўст яратишга уринмайман.
Б.Б: Кўнгли тозалик.
17. Энг катта нуқсонингизни айта оласизми?
Н.И: Меланхолия, ёлғизликка берилиш.
Б.Б: Энг катта нуқсоним, ишонувчанлигим.
18. Яхши кўрган рангингиз қайси?
Н.И: Осмонранг.
Б.Б: Ҳаворанг.
19. Сиз севган гул тури.
Н.И: Настарин.
Б.Б: Атиргул.
20. Сиз севган қуш тури.
Н.И: Оққуш.
Б.Б: Бургут билан булбул.
21. Қайси ёзувчининг ижодини яхши кўриб ўқийсиз?
Н.И: Маркес, Кафка, Цвейг, Бронтелар.
Б.Б: Александр Дюма, Достоевский, Толстой, Ремарк, Нодар Думбадзе.
22. Қайси шоирнинг ижодини яхши кўриб ўқийсиз?
Н.И: Пушкин, Усмон Азим.
Б.Б: Лермонтов, Нозим Ҳикмат, Рауф Парфи, Усмон Азим, Муҳаммад Раҳмон, Равшан Файз…
23. Ўзингизда бўлиб қолишини орзу қилган ғайритабиий истеъдод тури борми?
Н.И: Макон ва замонлар аро саёҳатчи.
Б.Б: Сеҳргарлик.
24. Қандай ўлишни истаган бўлардингиз?
Н.И: Калима қайтариб. Ўтган умримга назар солиб, афсусланмайдиган ҳолда.
Б.Б: Ҳеч кимдан қарз бўлмасдан, кейин шу ўринда ўзимдан икки сатр келтирсам:
...Азроил шафқатли, сездирмай кучин
Ухлаб ётганимда олар жонимни…
25. Ҳаётдаги шиорингиз.
Н.И: Ҳаммаси яхшиликка.
Б.Б: Қанчалик эриш туйилмасин, шиорим йўқ. Кечириб, кечирилиб, севиб, севилиб, кўнглимни асраб яшаяпман, менимча шунинг ўзи шиорлардан яхшироқ.
26. Айни ҳозир руҳий ҳолатингиз қандай?
Н.И: Сокин.
Б.Б: Турғунликка юз тутган денгиздай.